Ўзбекистонда январь-апрель ойларида ичимлик ва оқова сув тизимларига 2600 га яқин ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди. Энг юқори кўрсаткич пойтахт, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида қайд этилди. «Ўзсувтаъминот»га кўра, оқибатда жамият манфаатларига 51 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Қўқон ва Фарғонада нодавлат ОТМлар тармоқлар орқали фуқаролар мазкур муассасада бакалавр даражасини берувчи халқаро дипломга эга бўлишлари ҳақида хабар тарқатган. Олийгоҳлар раҳбар ва ходимлари шу орқали 345 кишининг 2,1 млрд сўмини ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент вилоятида фуқаро ўғлини танишининг корхонасига ишга киритиб, 3,5 млрд сўм кредит маблағига олинган товарларни нақд пулга сотиб юборгани аниқланди. Сурхондарёда эса фермер 90 минг доллар кредитни талон-торож қилгани маълум бўлди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Январь-март ойларида улгуржи истеъмолчилар томонидан 28 млн кубдан ортиқ табиий газ ноқонуний ишлатилгани маълум қилинди. Бу билан газ таъминоти корхоналари манфаатларига 25 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Энергетика вазирлиги январь ойининг 25 кунида тадбиркорлар 4,9 млн куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланганини аниқлади. Бу 280 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг дегани. Етказилган зарар миқдори эса 5,5 млрд сўмни ташкил этди.
Энергетика вазирлиги томонидан ўтказилган рейд тадбирларида 22 кун ичида Наманган ва Андижон вилоятлари аҳолисининг бир кунлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газ ўғирлангани аниқланди. Ноқонуний фойдаланиш даврида тадбиркорлар жами 3,8 млрд сўмлик зарар етказган.
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистондаги боғчаларда 6,6 млрд сўмлик камомад ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган. Шундан 2,4 млрд сўм маблағ ташкилотларда аслида ишламайдиган ходимлар номига ёзилган иш ҳақи бўлиб чиққан.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг